Ўзбекистон | 19:04 / 09.04.2025
1698
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг бешта туманида иссиқлик тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

Шу боис айрим ҳудудларда иссиқ сув ҳароратининг вақтинча пасайиши кузатилиши мумкин.

«Тошкент иссиқлик маркази» ОАЖ ташаббуси билан 10 апрел куни ИМ-1 ва ИМ-10 қозонхоналари, тегишли иссиқлик тармоқлари қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — қувурларда эҳтимолий заиф қисмларни аниқлаш, иссиқлик таъминотининг ишончлилигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

Синов ишлари олиб борилиши муносабати билан 08:00 дан 18:00 гача Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ҳароратининг вақтинча пасайиши кузатилиши мумкин.

Таъкидланишича, мазкур ишлар якунлангач, Veolia Energy Tashkent мутахассислари тез фурсатда иссиқ сув таъминотини барқарор ҳолатга қайтариш учун зарур чораларни кўриши таъминланади.

Мавзуга оид