Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади
Бундан ташқари, ҳукмрон коалиция миграция қонунчилигини кучайтириш ниятида. Хусусан, ноқонуний мигрантлар мамлакатдан фаол чиқариб юборилади.

Фото: Die Zeit
ХДИ/ХСИ консерватив блоки ва Германия Социал-демократлар партияси коалиция музокараларида Германия фуқаролигини уч йил ичида олиш имкониятини бекор қилишга келишиб олди, деб хабар беради Die Zeit нашри.
Шу билан бирга, коалиция Германия паспортини беш йил ичида олиш имкониятини сақлаб қолишга қарор қилди.
Deutsche Welle’нинг ёзишича, коалиция миграция қонунчилигини кучайтириши мумкин. Хусусан, ноқонуний мигрантларни мамлакатдан фаол чиқариб юбориш, кучайтирилган чегара назоратини сақлаш ва Германиядан бошпана олишга даъвогарлик қилишига рухсат берилмайдиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинмоқда.
Германия парламенти 2024 йил январда немис фуқаролиги тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллаган эди — бу уни олиш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилади. Мамлакат ҳудудида саккиз йил ўрнига беш йил яшаш орқали фуқароликни олиш имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, алоҳида ҳолатларда Германия паспорти мамлакатда уч йил яшаганларга ҳам берилади. Гап «алоҳида интеграция муваффақиятлари» — тил билиш бўйича C1 даража ва жамоатчилик орасида фаол бўлиш ҳақида кетмоқда, масалан, турли бирлашма ҳамда ассоциацияларда иштирок этиш. Германия паспортига даъвогарлар, шунингдек, ўзи ва оила аъзоларини мустақил молиявий томондан таъминлай олиши керак.
Фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар 2024 йил 1 июндан бери амалда.
9 апрель куни ХДИ/ХСИ консерватив блоки ва Социал-демократлар партияси ҳукмрон коалицияни шакллантиришга келишиб олгани маълум қилинди. ХДИ/ХСИ феврал ойида бундестагда муддатидан олдин ўтказилган сайловларда биринчи ўринни эгаллаган эди. Иккинчи ўрин «Германия учун муқобил» ўта ўнг партиясига насиб этган, Социал-демократлар партияси эса у учинчи бўлганди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 18:31
-
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади
Спорт | 17:41
-
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди
Жаҳон | 17:10
-
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин
Жаҳон | 16:48
Мавзуга оид

14:07 / 12.07.2025
Мерц Украинанинг тикланиши учун зарур шартларни санаб ўтди

12:30 / 12.07.2025
Украинада Германия ҳисобидан узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқарилади

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

12:30 / 11.07.2025