Гренландияда янги ҳукумат тасдиқланди — улар мустақиллик тарафдори

Фото: Que Pasa
Гренландия парламенти 7 апрель куни ўтган ойдаги сайловлардан сўнг илк марта янги таркибда йиғилди ва энг йирик партия — «Демократит» етакчиси Йенс-Фредерик Нилсенни бош вазир лавозимига тасдиқлади, деб хабар бермоқда DR.
Гренландия бош вазири лавозимига тасдиқланганидан кейин Нилсен ўз ҳукумат таркибини эълон қилди. Унга бешта парламент партиясидан тўрттасининг вакиллари киритилди.
Гренландиянинг аввалги бош вазири Муте Эгеде Молия ва солиқлар вазирлигини бошқаришни ўз зиммасига олди. Ташқи алоқалар масаласи эса аввалгидек Вивиан Мотцфелдт зиммасида қолди.
Гренландиянинг янги ҳукумати автономияни кенгайтириш ва Даниядан эҳтимолий мустақиллик учун ҳаракат қилмоқда. Бироқ улар АҚШ таркибига киришни маъқул кўрмаётганини маълум қилишган.
Мавзуга оид

18:44 / 02.04.2025
WP: Оқ уй Гренландиянинг АҚШга қўшилиши харажатларини баҳоламоқда

09:30 / 29.03.2025
Вэнс Дания ҳукуматини Гренландияни Россиядан «етарли ҳимоя қилмаётгани» учун танқид қилди

21:03 / 28.03.2025
АҚШ ва Россия Арктикада фаоллашди: Вэнс Гренландияга бормоқда, Путин Мурманскда форум ўтказди

20:30 / 26.03.2025