Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилган.

Фото: Xinhua
Олимлар Мянмада 28 март куни содир бўлган зилзиланинг вайронкорлиги сабабларини таҳлил қилди – унинг оқибатида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Тадқиқотлар кўрсатишича, бу – ноёб, ўта кучли зилзила ер сиртига яқин жойда рўй бергани билан боғлиқ.
Зилзила Бирма ва Зонд плиталари орасидаги йирик тектоник тузилма бўлган Сагаинг ёриғи ҳудудида содир бўлди. Бу Ҳиндистон ва ғарбий Мянманинг жануби-шарқий Осиёнинг қолган қисмига нисбатан шимолга ҳаракатланишига ёрдам беради. Ёриқ жанубдаги Андаман денгизидан Мянманинг энг шимолий қисмига ўтади ва миқёси, ҳаракати ва сейсмик фаоллиги жиҳатидан Калифорниядаги машҳур Сан-Андреас ёриғига жуда ўхшаш.
Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилди. Ўта кучли зилзилаларда ёриқ ўзи ҳосил қиладиган сейсмик тўлқинлардан тезроқ ҳаракат қилади. Бу сейсмик энергия концентрациясига олиб келади ва оддий зилзилаларга қараганда анча катта зарар келтиради.
Олимларнинг қайд этишича, бундай зилзилани товушдан тез учадиган реактив самолёт билан солиштириш мумкин. 7,7 магнитудали силкинишлар Сагаинг ёриғининг 200 километрлик қисми бузилишига сабаб бўлган. Тектоник плиталарнинг ғайриоддий тез ҳаракатланиши зарарни янада кучайтирди ва зилзила эпицентрдан 1000 км дан ортиқ масофада сезилди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, Мянмадаги зилзила ер сиртидан атиги 10 км чуқурликда содир бўлган. Бу офатнинг экстремал табиати билан биргаликда таъсир нега бунчалик вайронкор бўлганини тушунтиради.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

14:53 / 20.07.2025
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди

19:20 / 19.07.2025
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди

20:42 / 06.07.2025
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

20:08 / 05.07.2025