Жаҳон | 14:53 / 20.07.2025
6050
3 дақиқада ўқилади

Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди

ФВВ цунами хавфи эълон қилган.

Тинч океанидаги Камчатка яримороли қирғоқларида давомли зилзилалар содир бўлди, деб хабар берди Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг маҳаллий филиали 20 июл куни.

Россия Фанлар академияси геофизика хизмати маҳаллий вақт билан соат 18:28 да (Тошкент вақти билан вақти билан 08:28 да) 6,7 магнитудали биринчи кучли силкинишни қайд этди. Бироз ўтгач, маҳаллий вақт билан соат 18:48 да (Тошкент вақти билан соат 08:48) 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Яна тахминан 20 дақиқадан сўнг 6,7 магнитудали навбатдаги зилзила кузатилди.

Ҳар учала зилзила ҳам Петропавловск-Камчатскийдан 160-169 километр узоқликда қайд этилган. Учала ҳолатда ҳам зилзила ўчоғи беш километр чуқурликда бўлган.

Аввалига Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка филиали зилзилалардан бирининг максимал магнитудаси 7,6 ни ташкил этганини маълум қилди, аммо кейин мутахассислар бу маълумотларга аниқлик киритди – ҳозирда 7,2 магнитудали зилзила ҳақида хабар берилмоқда. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси маълум қилишича, зилзилалардан бири 7,6 магнитудали бўлган. Шу билан бирга, АҚШ Геология хизмати сайтида Камчатка қирғоқларида максимал 7,4 магнитудали бир нечта зилзила содир бўлгани айтилган.

Кейинги соатларда сейсмологлар 4,2 дан 6,3 гача бўлган ўндан ортиқ такрорий силкинишларни қайд этишди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, зилзила пайтида уйлар қаттиқ силкиниб, хонадонлардаги мебеллар қулаб тушган. База Baza’нинг ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Камчаткадаги бир неча аҳоли яшаш пунктлари учун цунами хавфи эълон қилинган. ФВВ маълумотига кўра, тўлқин баландлиги 60 сантиметрни ташкил этиши мумкин. «Соҳилга етиб келиши мумкин бўлган тўлқинларнинг баландлиги юқори эмас. Лекин қирғоқдан узоқлашиш керак. Ҳеч қачон қирғоққа бориб, цунамини томоша қилишга уринманг. Бу хавфсиз бўлмаслиги мумкин!» – дейилади ФВВ хабарида.

Регион губернатори Владимир Солодов ўз телеграм-каналида биринчи тўлқиннинг келиш вақти ўтгани – ҳеч бир аҳоли пунктида цунами кузатилмаганини маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!