БМТ Россиянинг Кривий Ригга ҳужумини кескин қоралади
Россия армиясининг 4 апрел куни Кривий Риг шаҳрига берган ракета зарбаси Украинадаги урушдан кейинги энг йирик болалар ўлими бўлди, деб хабар қилди БМТ. У ерда Россия эҳтимолий ҳарбий жиноятда айбланди.

Фото: AP / Scanpix
Россия армиясининг 4 апрел куни Кривий Ригга берган зарбаси Украинадаги урушда болаларга қарши қаратилган энг йирик ҳужум бўлди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Туркнинг 6 апрел, якшанба куни чоп этилган баёнотида айтилган.
Унга кўра, 5 апрел куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси комиссияси ҳужум жойига ташриф буюриб, зарарни ҳужжатлаштирди ва ҳалок бўлган тўққиз нафар боланинг исмларини аниқлади. Айни пайтда БМТ мутахассислари маълумот йиғишда давом этмоқда. «Олий комиссар бошқармаси юзлаб парчалар биноларга, болалар ўйингоҳларига, шунингдек, дарахтлар ва ерга етказган зарарни ҳужжатлаштирди», — дейилади баёнотда.
«Бу 2022 йил февралида кенг миқёсли босқин бошланганидан бери Олий комиссар бошқармаси тасдиқлаган болаларга қарши энг қонли ҳужумдир», — дейилади баёнотда.
«Тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшат – тўққиз нафар бола ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти паркда ўйнаб юрган пайти, тепасида ҳарбий қурол парчалари портлаб кетди, - деди Турк. - Кривий Ригда илиқ жума оқшомида оилалар болалар майдончаси, ресторан ва кўп қаватли уйлар ёнида тўпланган пайтда портлаш 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди».
Мавзуга оид

22:54 / 13.04.2025
Кремл Россия ва АҚШ музокараларидан «дарҳол натижалар» кутмасликка чақирди

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58 / 12.04.2025