Россия Молдованинг уч дипломатини чиқариб юборяпти
Москва Молдова элчихонасининг уч ходимини ўзаро принцип асосида персона нон грата деб эълон қилди. Аввалроқ Кишинёв россиялик уч дипломатни «дипломатик мақомга тўғри келмайдиган фаолияти» учун чиқариб юборган эди.

Фото: Imago
Молдованинг Москвадаги элчихонаси уч нафар ходими персона нон грата деб эълон қилинди ва Россия ҳудудини тарк этишлари шарт. Тегишли нота 4 апрел, жума куни Молдованинг Россия Федерациясидаги элчиси Лилиан Дарийга топширилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу чора россиялик уч дипломатнинг Кишинёвдан чиқариб юборилишига жавоб сифатида кўрилганини маълум қилди.
31 март, душанба куни Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси уч ходимини «дипломатик мақомга тўғри келмайдиган фаолияти» учун чиқариб юбориш ҳақида буйруқ берди. Молдова расмийлари Россия элчихонасини коррупцияда ва сиёсий партияларни ноқонуний молиялашда айбланаётган россияпараст депутат Александр Нестеровскийнинг тан олинмаган Днестрбўйига қочиб кетишига ёрдам берганликда айблади.
Молдова разведкаси маълумотларига кўра, Нестеровский Россия элчихонаси биносида паноҳ топган, шундан сўнг уни дипломатик рақамлари бўлган машинада Днестрбўйига олиб кетишган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу айбловларни рад этди. «Россия дипломатик ваколатхонасини Молдова Республикасининг ички ишларига аралашишда айблашга уринишлар ҳеч қандай асосга эга эмас», — дейилади Россия дипломатик миссияси баёнотида.
Молдова ва Россия ўртасидаги муносабатлар Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери ўта кескинлигича қолмоқда. Сўнгги йилларда ҳар икки давлат бир-бирининг ўнлаб дипломатларини чиқариб юборди, деб хабар беради AFP. Кишинёв бир неча бор Кремлни мамлакат ички сиёсатига, жумладан, Молдовадаги сайлов натижаларига аралашишда айблаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди
Жаҳон | 15:14
-
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди
Жаҳон | 15:00
-
“Марказий Осиё кучли бўлиши керак” – Европарламент депутати
Ўзбекистон | 14:57
-
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади
Иқтисодиёт | 14:47
Мавзуга оид

15:00
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди

14:47
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади

11:49
Вучич Россиянинг Украинадаги урушини қораловчи баёнотга имзо чекмади

09:50