Товар, транспорт ва шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади
“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланадиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:
🟢“яшил йўлак”да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда “яшил” йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;
🟡“сариқ йўлак”да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);
🔴“қизил йўлак”да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланади;
🔵“кўк йўлак”да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
2025 йил 1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.
2026 йил 1 сентябрдан Божхона қўмитаси томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси жорий этилади.
Бундан ташқари, логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда божхона терминаллари қурилади.
Шунингдек, айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатлар 1 календар йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:42
-
Беларус мухолифати вакили Сергей Тихановский қамоқдан озод этилди
Жаҳон | 19:22
-
"Президент ташрифи бўлиши аниқ, лекин вақти номаълум" - Британия элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 19:10
-
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 19:06
Мавзуга оид

12:05 / 10.04.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгармоқда

12:20 / 01.04.2025
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади

12:07 / 01.04.2025
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

11:47 / 01.04.2025