Германия Россия газини импорт қилиш имкониятидан воз кечмоқда
Германия Федератив Республикаси Украинадаги уруш якунланганидан сўнг ҳам Россия газини етказиб беришни қайта тиклашни режалаштирмаяпти.

Ларс Клингбайл. Фото: ndr.de
Германия Россия гази таъминотидан воз кечишга ўрганиб қолди ва унга қайтиш нияти йўқ. Бу ҳақда Германиядаги Социал-демократлар партияси ҳамраиси Ларс Клингбайл баёнот берди. Унинг сўзларини Bloomberg нашри келтирмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Украина бўйича музокаралар жараёни фонида Россиядан қувур орқали газ етказиб беришни қайта бошлаш мумкинлиги ҳақида «турли тахминлар» пайдо бўлган. Бу газ етказиб бериш «Германия иқтисодиётини тиклашда ёрдам бериши мумкин», деб баҳоланаётган эди.
Бироқ Bloomberg таърифича, мамлакатнинг келажакдаги молия вазири лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилаётган сиёсатчи Клингбайл ушбу хабарларни асоссиз, деб ҳисобламоқда.
Унинг таъкидлашича, Германия ҳатто Украинадаги уруш тугаганидан сўнг ҳам Россиядан энергия ресурсларини импорт қилишга қарам бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиши керак. Шунингдек, унинг таъкидига кўра, бугунги кунда Берлин ва Москва ўртасидаги муносабатлар ҳарбий ҳаракатлар сабабли нормаллашувдан анча йироқ турибди.
Мавзуга оид

23:07 / 02.04.2025
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди

21:14 / 02.04.2025
Россияда мигрант болалар учун рус тили имтиҳони шартлари кучайтирилди

18:56 / 02.04.2025
Россияда чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича янги хизмат ташкил этилди

17:34 / 02.04.2025