Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
Минскда 49 ёшли тайинли тураржойга эга бўлмаган «бомж» икки шиша вино ичгандан сўнг, унинг кўзига автомобил ичида жинлар кўрина бошлаган ва уларни ҳайдаб солишга бел боғлаган, деб хабар беради «Минск-Новости» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Geely Atlas
Минскда у металл чиқиндиларини йиғиб, топган пулига икки шиша вино сотиб олди. Янковский кўчасидаги ҳовлида жойлаштирилган чиқиндихоналар ёнида ичиб ўтирган пайти, кўзига яқинида тўхтаб турган «Geely Atlas» автомобил ичида жинлар базм қилиб ўтиргандек кўринади.
У жинларни ҳайдашга қарор қилади ва қўлидаги шиша билан икки бор машина олд эшигига урди. Натижада шиша синади, кузов эса шикастланади.
Судда айбини тўлиқ тан олди. Маълум бўлишича, у доимий яшаш жойига эга эмас, расман ҳеч қаерда ишламайди ва аввал 12 марта жиноий жавобгарликка тортилган.
Минскнинг Фрунзе тумани прокуратураси маълумотига кўра, суд уни жамоат тартибини қўпол равишда бузиш, жамиятга очиқдан-очиқ ҳурматсизлик билдириш ва ўзганинг мулкка зарар етказиш билан боғлиқ қасддан амалга оширилган ҳаракатлар (яъни, безорилик)да айбдор деб топди.
Натижада суд унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Жазони у қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди. Шунингдек, суд уни мажбурий равишда алкоголизмдан даволанишга юборди ва жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нефт – дунё иқтисодиётининг юраги
Молия | 23:17 / 09.08.2025
-
Украина ва Европа ўз тинчлик режасини тақдим этди – WSJ
Жаҳон | 22:29 / 09.08.2025
-
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState
Жаҳон | 21:33 / 09.08.2025
-
Меҳнат ҳуқуқига оид фармон: нималар ўзгармоқда?
Иқтисодиёт | 21:11 / 09.08.2025
Мавзуга оид

11:42 / 03.07.2025
Божхона қўмитаси пул эвазига машиналарни Тожикистонга ўтказиб берган шахсларни фош қилди

21:21 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

08:38 / 02.05.2025
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди

09:38 / 16.04.2025