Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди

Фото: Facebook.com/luvida
Европадаги энг йирик арзон авиакомпания — Ryanair бош директори Майкл О’Лири ресторанда ҳазиломуз ҳолатга дуч келди, деб ёзмоқда New York Post нашри.
Ирландиядаги Наван қишлоғида жойлашган Luvida ресторани ходимлари машҳур меҳмоннинг чекига «оёқ учун қўшимча жой» ва «яхшироқ жой учун тўлов» ҳам қўшишди.

О’Лири бу ерда сибас, тост, креветка ва турли ичимликлардан баҳра олган. Бироқ асосий «таом» ҳисобнинг ўзи бўлди: унда «оёқлар учун қўшимча жой» — 7,95 евро, «яхшироқ жой эгаллангани учун тўлов» — 9,95 евро, «тинч ҳудудни брон қилиш» — 19,95 евро деб кўрсатилди. Жами ҳисоб — 142,30 евро қилиб кўрсатилган.
Таом ва хизматлар тўлиқ 142,30 еврога тушган бўлса-да, ресторан раҳбари кейин бу қўшимча ҳақларни сўрашга «юраги дов бермагани»ни тан олди. Майкл О’Лири эса ҳазилни тетик қабул қилиб, суратга тушди ва яхшигина чойчақа ҳам қолдирди.

Шу тариқа, ресторан жамоаси О’Лирининг Ryanair компанияси орқали танилган «ҳар бир қулайлик учун алоҳида тўланади» сиёсатини ҳазилга олди. Айтиш жоиз, бу авиакомпанияда йўловчилар оёқлар учун қўшимча кенглик, устуворлик билан самолётга миндириш, жой танлаш ёки ортиқча юк учун алоҳида ҳақ тўлайди.
Ryanair’даги тизимни реал ҳаётда қўллаш — ресторан учун қизиқарли PR бўлди, О’Лири учун эса — эҳтимол, бир оз кулгили сабоқ.
Мавзуга оид

11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда

20:43 / 24.03.2025
Япон ресторани акциялари нархи шўрвадаги ўлик кемирувчидан сўнг тушиб кетди

16:15 / 27.01.2025
Краснодарда учта ресторан ёқиб юборилди. Полиция Украинани айбламоқда

23:48 / 14.12.2024