Мянма ва Таиланддаги кучли зилзила оқибатлари — фотосуратлар
Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда: сўнгги маълумотларга кўра, Мянманинг ўзида қурбонлар сони 1700 нафарга етган ва бу миқдор ошишда давом этиши кутилмоқда. Аҳоли харобалар остидан ўз яқинлари ва қўшниларини изламоқда.
Мянмада 28 март куни рўй берган зилзила ва афтершок қурбонлари сони 1700 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат бошқарувидаги ҳарбий хунта раҳбари Мин Аунг Ҳлайнг Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот чоғида маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, яна 3,4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, 300 нафар атрофидаги киши бедарак кетган. Мянмада қутқарув ишлари давом эттирилмоқда, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, ҳукумат халқаро ҳамжамиятга кўмак сўраб мурожаат қилган. Ер силкиниши Таиланд ва Хитойда ҳам сезилган, хусусан Катта Бангкок агломерацияси ҳудудига ҳам катта талафот етказган, пойтахтда қулаган бинолар харобаларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда. Бангкокдаги расмийларга кўра, Таиланддаги зилзила оқибатида йигирмага яқин киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар яраланган, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Икки мамлакатда ҳам қурбонлар сони янада ошиши мумкинлиги истисно этилмаяти. «Медуза» Мянма ва Таиланддаги вайронгарчилик акс этган суратларни жамлади.
Мянма

EPA / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Sai Aung Main / AFP / Scanpix / LETA

Фото: Satellite image (c) 2025 Maxar Technologies/Getty Images
Таиланд

Фото: AP/ТАСС

Chalinee Thirasupa / Reuters / Scanpix / LETA

Rungroj Yongrit / EPA / Scanpix / LETA

Chalinee Thirasupa / Reuters / Scanpix / LETA

Andre Malerba / Bloomberg / Getty Images

Chanakarn Laosarakham / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид

20:53 / 01.04.2025
Мянмада ҳалок бўлганлар сони 2700 дан ошди. Ҳарбий хунта вазиятни оғирлаштирмоқда

18:20 / 31.03.2025
Мянмадаги зилзила: тирик қолганлар харобалар остидан чиқариб олинмоқда, аммо юзлаб кишилар бедарак кетган

15:12 / 30.03.2025
Таиландга ишлаш учун бориб, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

19:42 / 29.03.2025