Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», деди президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.
«Қадрли юртдошлар! Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман», дейилади табрик нутқи бошида.
«Ушбу саодатли дамларда бу йилги Рамазон ойини ҳар томонлама муносиб ўтказиб, Ийд-ал-Фитрни эл-юртимиз билан бирга мана шундай шоду хуррамликда кутиб олаётганимиз учун Яратганга беҳисоб шукроналар айтамиз», деди Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, туб моҳиятида инсонпарварлик ғояси мужассам бўлган муқаддас ислом динининг эзгу қадриятлари бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга нақадар уйғун ва ҳамоҳанг экани Рамазон ойида янада яққол намоён бўлди.
«Айниқса, бу муборак ойнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» деган ғоя асосида ўтказилгани жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди», дейилади табрик нутқида.
Мирзиёев кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар, кекса, ногирон ва ёлғиз инсонлар ҳолидан хабар олиш, камбағал кишиларнинг оғирини енгил қилиш, уйлар ва маҳаллаларни обод этиш, уч авлод вакиллари иштирокида оммавий дарахт экиш, янги боғу роғлар барпо этиш бўйича кўплаб хайрия тадбирлари ўтказилганини қайд этди.
«Мана шу шукуҳли айёмда чет элларда она юртга садоқат туйғуси билан яшаётган ватандошларимизни ҳам Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлаб, уларга эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Ушбу шарофатли кунда дунёнинг узоқ-яқин ўлкаларидаги мусулмон умматини ҳам қизғин табриклаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига дўстлик саломимизни йўллаймиз. Азиз ва муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин! Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин! Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!», дейилади табрик нутқи якунида.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Давлат идораларининг омма билан нормал мулоқот қилиш тажрибаси йўқ - медиа олами вакиллари билан суҳбат
Жамият | 18:39
-
Эрон фуқаровий ядро дастурига 30 миллиард доллар сармоя – АҚШ Теҳрон билан музокараларни тикламоқчи
Жаҳон | 18:35
-
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди
Ўзбекистон | 18:31
-
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
Жамият | 18:10
Мавзуга оид

18:31
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди

18:10
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

17:25
ЕОИИ билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналиши – президент

09:40