Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида FacePay орқали тўлов тизими ишга туширилди
Транспорт вазилриги яқин орада ушбу тизим барча метро бекатларида жорий этилишини маълум қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги
FacePay тўлов тизими энди Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида ҳам ишга туширилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги.
Янги хизмат йўловчиларга турникет камерасига қараб нақд пул, карта ва ҳатто смартфонсиз йўл ҳақини тўлаш имконини беради.
Қайд этилишича, ушбу тизим Cлиcк ва АТТО билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
«FacePay метрода саёҳат қилишни янада қулайлаштиради, тўлов вақтини қисқартиради ва қоғоз чипталарга бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Яқин орада ушбу тизим барча метро бекатларида жорий этилади», — дейилади хабарда.
FacePay ишлаши учун аввало йўловчиларнинг юзи ҳақидаги маълумотлар қурилманинг базасига киритилиши лозим. Бунинг учун йўловчи АТТО ёки Click иловасига кириб, тегишли функцияни фаоллаштириш орқали юзни сканерлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкент метросининг «Буюк ипак йўли» бекатида FacePay тизими жорий этилганди. Аммо кейинроқ қурилмалар олиб ташланган. 2023 йилда эса айнан шу бекатда FacePay тизимини яна синовдан ўтказиш бошланган эди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

10:00 / 12.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?

11:37 / 08.11.2024
Тошкент метросининг 9 та бекатида пулли ҳожатхона қурилади

16:57 / 17.09.2024
Тошкент метросида поезднинг носоз ҳолати сабаб мега тирбандлик юзага келди

17:33 / 29.01.2024