Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти
Мамлакатда 2015 йилдан бери полициячилар юкламаси 32 фоизга, ҳуқуқбузарликлар сони эса 44 фоизга ошган.

Фото: BBC
Ҳаддан ташқари юклама ва ортиқча иш туфайли Британия полициячиларига жиноятларни тўғри тергов қилиш учун вақт ва ресурслар (баъзи ҳолларда эса тажриба) етишмаяпти, бу эса уларнинг очилиш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Британия қироллик полиция, ёнғин ва қутқарув хизматлари инспекцияси (HMICFRS) томонидан эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, 2024 йилда Англия ва Уэлсда жиноятларнинг очилиш даражаси 2015 йил билан таққослаганда сезиларли даражада тушиб кетган. Бундан ўн йил олдин барча ишларнинг 25,4 фоизи очилган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 11,3 фоизни ташкил этмоқда.
HMICFRS таҳлилчиларининг ёзишича, 2015 йилдан бери полициячилар юкламаси 32 фоизга, рўйхатга олинган ҳуқуқбузарликлар сони эса 44 фоизга ошган. Шу билан бирга, полиция ходимлари 13 фоизга қисқарган. Ҳисоботда қайд этилишича, сўровда иштирок этган полициячиларнинг аксарияти юкламалар ҳаддан ортиқ кўплиги ва мунтазам янги ишлаб келаётгани боис мавжудларини тергов қилишга вақт етишмаётганини маълум қилган.
«Полиция бўлинмалари раҳбарларида барча оғир жиноятларни уларнинг ўзлари ҳам, жамоатчилик ҳам кутган стандартлар бўйича тергов қилиш учун етарли ресурслар йўқ», — дейди полиция инспектори Ли Фримен.
«Биз шундай хулосага келдикки, оғир жиноятларни янада самарали тергов қилиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига кўпроқ ходимлар керак», — дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид

22:08 / 25.03.2025
Буюк Британияда 2 минг йиллик тарихга эга хазина топилди

18:16 / 24.03.2025
Британияда 50 мингга яқин давлат хизматчиси қисқартирилиши мумкин

16:44 / 24.03.2025
The Telegraph: Британия армиясида Стармернинг Украинага тинчликпарвар кучлар юбориш режаси танқид қилинди

20:38 / 23.03.2025