Шолц ҳукумати расман истеъфога чиқди
Янги Бундестагнинг биринчи йиғилиши куни Франк-Валтер Штайнмайер канцлер ва ҳукуматни истеъфога чиқарди. Улар истеъфога чиққанлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олди, аммо ўз лавозимларида вақтинча вазифасини бажарувчи бўлиб қолади.

Фото: Ralf Hirschberger/AFP
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер федерал канцлер Олаф Шолц ва унинг ҳукуматининг 14 вазирига истеъфо гувоҳномаларини топширди. Маросим 25 март, сешанба куни Берлин марказидаги Белвю президент саройида бўлиб ўтди.
Вазирлар ишдан бўшатилди, аммо вазифасини бажарувчи сифатида қолади
Германия Федератив Республикаси асосий қонунининг 69-моддасига кўра, янги Бундестаг чақириладиган кун канцлер ва вазирлар ўз ишини тўхтатади. Унинг биринчи йиғилиши 25 март куни бўлиб ўтди.
Бироқ, Штайнмайер Шолц ва барча 14 вазирдан лавозимда яна бир неча ҳафта вақтинчалик қолишни сўради. Ушбу тартиб қонун билан ҳам назарда тутилган.
Канцлер ва вазирлар янги ҳукумат тузилмагунча ишлашда давом этади. Фридрих Мерц аввалроқ уни Пасха, 20 апрелгача шакллантиришга ваъда берган эди.
Штайнмайер Шолцга миннатдорчилик билдирди
Вазирлар олдидаги нутқида Штайнмайер уларга «миннатдорчилик» изҳор этди, Шолцни «идрок овози» деб атади ҳамда канцлер ва ҳукуматнинг «катта саъй-ҳаракатларини», жумладан, Украинадаги уруш оқибатларини бартараф этишдаги хизматларини эътироф этди. Шолц ва Штайнмайер илгари Германия Социал-демократик партиясида (ГСДП) партиядош бўлган. Иккинчиси 2017 йилда президент бўлганидан кейин аъзолигини тўхтатди.
Мавзуга оид

09:10 / 25.03.2025
Паспортини ўғирлатган германиялик йигит тўрт йилдан бери ишга жойлаша олмаяпти

11:30 / 24.03.2025
Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди

21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди

15:17 / 22.03.2025