Украина Россиянинг Белгород областида илгариламоқда
Курск областидан чекинган Украина армияси Россия ҳудудига яна ҳужум қилмоқда. Украина ҳам, Россия манбалари ҳам Белгород областининг чегара яқинидаги Демидовка қишлоғини Украина армияси эгаллаганини тасдиқламоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Украина нашри бўлмиш «Диалог»нинг ёзишича, айни пайтда Поповка қишлоғида ҳам шиддатли жанглар кетмоқда — Украина ҳарбийлари аллақачон қишлоқ ичида экани айтилмоқда.
Россиянинг ҳарбий блогери Romanov Лайт Демидовкадаги Россия дрони орқали олинган суратни эълон қилди ва бу ерда Украина қўшинларининг ҳаракатланаётгани аниқ кўриниб турибди.
Шунингдек, «Рыбарь» номли ҳарбий телеграм-канал ҳам Украина бўлинмалари ҳудуддаги ҳужумларини давом эттираётганини ёзди. Поповкадаги жанглар ҳақида бошқа Z-каналлар ҳам хабар тарқатди.
Германиянинг BILD нашри ёзишича, Украина армияси Белгород областидаги яна учта қишлоқ томон ҳам илгарилаётгани ва чегарадан 500 метрдан 2 километргача кириб боргани кузатилмоқда. Украинага яқин манбаларнинг айтишича, ҳужумнинг асосий мақсади — Суми областини ҳимоя қилиш учун Россия ҳудудида буфер ҳудуд яратиш.
BILD нашрининг ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Репкега кўра, Украина бир неча ойдан бери Курск областида ҳужумни вақтинча тўхтатиб, элита бўлинмаларини бошқа йўналишларга — Россия ҳудуди ичига йўналтирган.
Бугунги кунда Украина қуролли кучлари Курск областида чегара бўйлаб 16 километрлик ҳудудни назорат қилмоқда ва Россия ичкарига 3 километргача кириб борган. Шу тактика энди Белгород областида ҳам қўлланяпти.
Бу операциянинг аҳамияти бир неча жиҳатдан муҳим:
- Стратегик ташаббус Украинада эканини кўрсатмоқда. Жангларни Россия ҳудудига кўчириш орқали Киев фронтдаги ва ички сиёсий вазиятни ўзгартирмоқда. Россия аҳолиси учун уруш энди телевизорда эмас — ўз кўзи билан гувоҳ бўлаётган воқелик.
- Буфер ҳудуд Украина чегарасини ҳимоялайди. Айниқса, Суми области каби ҳудудлар учун бу муваффақият Украина армиясига ҳимояланиш ўрнига, ҳужумда бўлиш имконини яратади.
Украина армияси энди фақат Донбассда эмас, балки Россиянинг ўз ҳудудида ҳам курашга тайёр эканини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид

20:48 / 25.03.2025
АҚШ Россия ва Украина билан Қора денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди – Оқ уй

16:26 / 25.03.2025
АҚШ билан музокаралар кунида Россия Суми марказига зарба берди

09:13 / 25.03.2025
АҚШ Давлат департаменти: Украинадаги тинчлик бўйича тафсилотлар сулҳдан кейин очиқланади

01:01 / 25.03.2025