Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди
Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон 42 млн долларлик газ экспорт қилиб, 35,8 млн долларлик газ импорт қилди. Мамлакатда газ қазиб олиш йилдан йилга камайиб, тақчиллик ошиб бораётган бир вақтда, экспортнинг кўпайиши саволли масала бўлиб қоляпти.

Фото: AP
2025 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон 42 млн долларлик газ экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга (26,7 млн доллар) нисбатан 57,3 фоизга кўп. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.
Биргина феврал ойида 20,2 млн долларлик газ сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг февралига нисбатан 14,5 млн долларга ёки 3,54 баробарга кўп.
Ўз навбатида, мазкур даврда газ импорти 35,8 млн долларни ташкил этган. Хусусан, феврал ойида газ сотиб олиш 8 млн долларгача (16,4 баробар) қисқарган. Йил бошидан бери газ импорти 6 баробарга (166,7 млн доллардан 35,8 млн долларга) камайган.
Маълумот учун, феврал ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 208,8 млн куб метрга камайиб, 3 млрд 501,5 млн куб метргача қисқарган. Йил бошидан бери умумқисқариш 4,2 фоиз бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2024 йил давомида Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олди. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп. Ўз навбатида, газ экспорти қиймат жиҳатдан 18 фоизга ошиб, 628 млн долларга етди. Табиий газ қанча нархда импорт ва экспорт қилинаётгани “тижорий сир” сифатида очиқланмай келади.
Бундан беш йил олдин, расмийлар 2025 йил 1 январдан Ўзбекистон табиий газ экспортини тўхтатиши мумкинлигини айтганди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

14:00 / 11.06.2025
1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди

13:08 / 09.06.2025
Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни 4 баробардан ортиққа оширди

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

09:54 / 04.06.2025