Россияда Instagram’да реклама жойлаганлар жарима тўлайди
Россия парламенти 25 март куни Instagram, Facebook ва X каби блокланган ижтимоий тармоқларда реклама жойлашни тақиқловчи қонунни қабул қилиши кутилмоқда.

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Сергей Лантюхов
Бу ҳақда Давлат думасининг хавфсизлик қўмитасига таяниб, «Известия» нашри маълум қилмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, реклама тарқатиш қоидаларини бузган компаниялар 500 минг рублгача, мансабдорлар 20 минг рублгача, фуқаролар эса 2,5 минг рублгача жаримага тортилади. Тегишли ўзгартишлар «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 38-моддасига киритилиши режалаштирилган.
Ҳужжат Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Рақамли ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Федерал аксилпомонполия хизмати билан келишилган.
Дума хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Анатолий Виборныйнинг таъкидлашича, тақиққа қарамай, хорижий платформалар реклама жойлашни давом эттирмоқда. «Реклама орқали нафақат блогерлар, балки Россияга нисбатан душманона муносабатда бўлган ижтимоий тармоқлар ҳам даромад олмоқда. Буни тўхтатиш керак», — деди у.
Экспертлар таъкидлашича, бу чекловлар Россиядаги кўплаб блогерлар учун асосий даромад манбасини йўқотишига олиб келади. Heads’made агентлиги шериги Ярослав Мешалкиннинг фикрича, баъзилар бозордан кетишга ёки даромад манбайини ўзгартиришга мажбур бўлади. Унинг сўзларига кўра, контент яратувчиларнинг бир қисми VK, Rutube ва «Дзен» каби миллий платформаларга ўтиши мумкин.
Блогерлар ва агантликлар ассоциацияси вакиллари ҳам янги чекловлар ортидан реклама шартномаларини қайта кўриб чиқишга вақт етишмаслигини айтган.
PR Perfect агентлиги асосчиси Кристина Петрова бундай тақиқни блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи, лекин ҳали ҳам мухлисларини миллий платформаларга ўтказа олмаганлар учун «сўнгги зарба» деб атади.
Қонун лойиҳаси илк ўқишда 2024 йил 23 июлда қабул қилинган, аммо кейинги муҳокамалар тўхтаб қолган эди. Лойиҳа 25 март куни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

01:59
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида

01:30
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ

00:59
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди

00:15