Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу кутилаётган ҳибс эди” — таҳлилчилар Имомўғлининг қўлга олиниши ҳақида
Акром Имомўғлининг ҳибсга олиниши нафақат Туркия ичкарисида, балки дунё миқёсида ҳам резонансга сабаб бўлди. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсатшунослар Фазлиддин Мадиев ва Ҳабибуллохон Азимов ҳукмрон партия ва мухолифат низосининг сабаблари, ҳибс ортидаги сиёсий омиллар ва бунинг келгуси сайловларга таъсирини муҳокама қилди.

— Акром Имомўғли нима учун ҳибсга олинди?
Фазлиддин Мадиев: Дастлаб шуни таъкидлашимиз керакки, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни бутун дунё қанчалик таниса, унга мухолиф бўлган Акром Имомўғлини ҳам халқаро ҳамжамият шунчалик танийди. Имомўғлига нисбатан чоралар кўрилиши аслида кутилаётган ҳолат эди, лекин 2028 йилгача бу жараён босқичма-босқич амалга ошади деган тасаввур бор эди. Бироқ сўровномаларда Имомўғлининг президентлик сайловларида рейтинги юқори бўлиши борган сари ойдинлаша бошлади. Шунинг учун ҳам аста-секин амалга ошириш режалаштирилган сценарий тезлашиб кетди, деб ўйлайман.
Унга қўйилаётган айбловларга келсак, олийгоҳ дипломининг сохталиги, аввалги фаолиятида коррупцион ҳолатларга йўл қўйгани, давлат мулкидан шахсий мақсадда фойдалангани ва курд айирмачилари билан алоқалари кўрсатилмоқда. Айбловлар фақатгина Имомўғлига эмас, унинг маслакдошларига нисбатан ҳам тайёрланган “дело”лар стол устига қўйилди.
Туркия конституциясига кўра, президентликка номзод олий маълумотли бўлиши шарт, агарда Имомўғлининг дипломи ҳақиқатан ҳам сохта деб топилса, у сайловлардан четлатилади.
— Акром Имомўғли ва Эрдўған ўртасида қандай низо ёки қарама-қаршилик бор эди?
Ҳабибуллохон Азимов: Туркия сиёсий об-ҳавосини белгилашда Истанбул, Анқара ва Измир шаҳарлари жуда муҳим. Бироз тарихга назар ташласак, 2019 йил Истанбул ҳокимлиги учун сайловлар бўлиб ўтган ва жуда муҳим вилоятда “Жумҳурият халқ партияси”дан номзод Акром Имомўғли кичик фарқ билан бўлса-да Эрдўған партияси вакили Бинали Йилдиримни 1-турда мағлуб этган эди. Лекин “Адолат ва тараққиёт партияси” конституцион судга мурожаат қилиб, сайлов натижаларини бекор қилишга ва қайтадан сайлов ўтказишга эришади. Шунга қарамай, Имомўғли қайта овоз беришда ҳам сезиларли устунлик билан яна ғалаба қозонган. Эрдўған бу ҳудуддаги мағлубиятини оғир қабул қилган эди. 2024 йилги сайловларда ҳам “Адолат ва тараққиёт партияси” Истанбулда мағлубиятга учраб, бу қарама-қаршилик янада кескин тус олди.
Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. Таҳлилчилар Имомўғлига нисбатан курд айирмачилари билан алоқаларига доир айбловлар, бу ҳибсга олиш Эрдўғаннинг ҳокимиятда қолиш амбицияларига мослиги, мамлакатдаги ҳозирги вазиятга халқаро реакциялар ва турк лирасининг кескин қулаши ҳақида ҳам ўз фикрларини билдиришди.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

11:22 / 11.07.2025
🔴 LIVE: Алиев–Пашинян ва Трамп–Нетаняҳу учрашувлари. Нималар гаплашилди?

23:17 / 09.07.2025
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

19:21 / 09.07.2025