“Йилда фақат 1 ой бўлади” — Марғилоннинг Рамазон бозори ҳақида
Марғилон шаҳрининг Ёвқочар маҳалласида Ёвқочар бозори бор. Эътиборли томони бозор фақат муқаддас Рамазон ойида фаолият юритади. Маҳаллий аҳоли ифторлик учун таомлар тайёрлаб, бозорга олиб чиқиб сотади. Бозор пешиндан то ифторлик пайтигача қизигандан қизийди.

Бозордан Рамазон таомларидан тортиб, салқин ичимлиг-у, гўштли нон, сомса-ю, ёпган нон, калла-поча – барча таомларни топишингиз мумкин.
Айтишларича, Рамазон бозори бир неча йиллардан бери фаолият юритиб келади.
Кўпчилик айнан шу бозорга ўрганган. Узоқ масофа босиб бўлса ҳам атай бозорга тушиб, ифторлик учун егулик харид қилиб кетишади.
Ёвқочар бозорининг файзи, гашти бошқача.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Мавзуга оид

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

10:02 / 16.04.2025
Тошкентдаги «Рисовий» бозори кимошди савдосига қўйилди

16:23 / 29.03.2025