Жаҳон | 09:41 / 15.03.2025
9764
3 дақиқада ўқилади

Трамп: Украинада урушни тугатиш учун яхши имконият бор

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Путин билан музокаралардан сўнг Россиянинг Украина билан уруши тугаши учун «жуда яхши имконият» бор.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан «яхши ва самарали» музокаралар ҳақида гапириб, Украинадаги уруш тугашига умид билдирди. «Ушбу даҳшатли, қонли уруш ниҳоят тугаши учун жуда яхши имконият бор – лекин айнан шу дақиқада минглаб украиналик қўшинлар Россия қўшинлари томонидан тўлиқ қуршаб олинган ва жуда ёмон ва ҳимоясиз ҳолатда», — деб ёзди Трамп 14 март, жума куни Truth Social саҳифасида.

Америка етакчисининг сўзларига кўра, у «шошилинч равишда Путиндан украиналик аскарларнинг «жонини сақлаб қолишни» сўраган. «Бу даҳшатли қирғин бўларди, бунга ўхшаши Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилмаган. Яратган уларнинг барчасини ўз паноҳида асрасин», — дея қўшимча қилди Трамп.

Хабарда АҚШ президентининг россиялик ҳамкасби билан ўзи гаплашгани ёки гап Путин ва Трампнинг 13 март куни Москвага келган ҳамда Россия президенти билан учрашган Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ўртасидаги музокаралар ҳақида экани аниқ эмас.

АҚШ Россия банк сектори ва нефтига қарши санкцияларни кучайтиради

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Украинадаги уруш туфайли банк ва нефт-газ соҳаларида Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш муддатини узайтирмоқчи эмас. Шу тариқа, Москвага нисбатан санкциялар режими ҳақиқатда ҳам кучайтирилади, деб хабар берди CBS 13 март куни Трамп маъмуриятининг режалари билан таниш бўлган тўрт манбага таяниб.

Маълумот шуни кўрсатадики, АҚШ Молия вазирлиги 2025 йил январ ойида Байден маъмурияти томонидан санкцияланган Россия банклари иштирокидаги баъзи энергетика операцияларини давом эттиришга имкон берган 60 кунлик воз кечиш муддатини узайтирмаган. Хусусан, Внешэкономбанк, «Открытие» банки, Совкомбанк, Сбербанк, ВТБ банки, Алфа-Банк, Россия Марказий банки ва бошқаларга чекловлар қўйилди. Уларнинг барчаси энергетика транзакцияларини амалга ошириш учун Америка тўлов тизимларидан фойдаланиши блокланади.

Fox News телеканалининг Оқ уйдаги мухбири Эдвард Лоуренс ўзининг Х аккаунтида манбага таяниб, янги чеклов чоралари туфайли Европанинг ҳеч бир давлати Россиядан АҚШ санкциялари остида қолиш хавфисиз нефт сотиб ололмаслигини ёзди. «Бу ҳаракатдан хабардор манбанинг айтишича, маъмурият Украинадаги жангларни тўхтатиш ва урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга эътибор қаратган. Қўшма Штатлар бу мақсадга эришиш учун асосий дастак бўлиб қоладиган санкциялардан фойдаланишда давом этади», — дея тушунтирди у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди