Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида кўчат ташиган ҳайдовчи ишдан олинди
Тез тиббий ёрдам машинаси Қўқон шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли бўлган. Ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун поликлиника бош шифокорига ҳам интизомий жазо қўлланган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси кўчат ортиб юргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тез тиббий ёрдам маркази матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 13 март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўзбошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланган.
Поликлиникада ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилган. Унда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, поликлиника бош шифокори Ф.M.га ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун хайфсан интизомий жазоси берилган.
Мавзуга оид

17:51
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда

11:11
2024 йилда «права»си йўқ ҳайдовчилар 400 дан ортиқ ЙТҲ содир қилди – Сенат жавобгарликни кучайтирмоқчи

12:23 / 14.03.2025
Сурхондарёда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди

09:21 / 14.03.2025