Йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчига чора кўрилди
Ўзбекистонда 2024 йилда ўтказилган рейдларда йўловчиларни ноқонуний ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчи аниқланган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2024 йилда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган 108 мингдан ортиқ ҳайдовчига нисбатан чора кўрилган.
Транспорт назорати инспекцияси хабар қилишича, 2024 йил давомида автомобил ва сув транспортида назоратни кучайтириш мақсадида ҳудудий бўлим инспекторлари ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан ҳамкорликда республика бўйлаб 13 567 маротаба рейд-тадбирлар ўтказилган.
Тадбирлар давомида автомобил ташувлари соҳасида қонунбузарликларга йўл қўйган шахсларга 116 106 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаларига асосан чора кўрилди:
- 125−2-модда (Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) бўйича — 809 та;
- 145-модданинг 2-банди (Йўловчиларни чиптасиз ташиш) бўйича — 890 та;
- 165-модданинг 3−4-бандлари (Фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш) бўйича — 5 658 та;
- 176−3-модда (Автотранспортда лицензиясиз йўловчи ташиш) бўйича — 97 997 та;
- 176−4-модда (Йўналишсиз таксиларнинг жиҳозланиш талабларини бузиш) бўйича — 10 021 та;
- 198-модда (Ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармаслик) бўйича — 333 та.
Ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли ҳужжатлар жойлардаги жиноят судларига юборилди.
2023 йил билан солиштирганда каботаж ташувлари билан боғлиқ қонунбузарликлар 77 фоизга ошган. Шу билан бирга, автотранспортда лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари эса 3 фоизга камайган.
Йўловчиларни ноқонуний ташиш фаолияти билан шуғулланган 108 018 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди. Шундан 42 141 нафар ҳайдовчи ўз фаолиятини қонунийлаштириб, лицензия олган.
Мавзуга оид

12:23
Сурхондарёда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди

14:10 / 09.03.2025
“Касбингизни севсангиз, қийинчиликлари билинмайди” – кранчи, терговчи, поезд ва автобус ҳайдовчи аёллар ҳикояси

20:59 / 01.03.2025
Тишлари тўкилган қонун, автомобил импортидаги музлаш ва Узундаги жиноят(лар) — ҳафта дайжести

13:39 / 26.02.2025