Жамият | 19:40
1336
1 дақиқада ўқилади

Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

ЙТҲ ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида юз берган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Фото: Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Нукус шаҳрида юк машинаси билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 14 март куни соат 03:05 да Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган.

«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ангрен ва Зоминда юк машиналари ёниб кетгани, Жиззахда юк машинаси билан тўқнашган Матиз ҳайдовчиси ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид