Bloomberg: AirPods қулоқчинлари суҳбатни реал вақтда бошқа тилга таржима қилиш имкониятига эга бўлади
AirPods’нинг янги функцияси — Apple дастурий таъминотининг 2025 йилга режалаштирилган кенг кўламли модернизациясининг бир қисмидир.

Фото: Bloomberg
Apple компанияси AirPods қулоқчинларига суҳбатлашаётган одамнинг сўзларини реал вақтда бошқа тилга таржима қилиш имконини берадиган функцияни қўшади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентлик журналисти Марк Гурманнинг манбасига кўра, ушбу функция 2025 йилда AirPods дастурий таъминоти янгиланиши доирасида тақдим этилади. У iPhoneʼлар учун мўлжалланган операцион тизимнинг янгиланган версияси — iOS 19 билан боғлиқ бўлади.
Қайд этилишича, янги функция AirPods фойдаланувчиларига «Юлдузлар йўли» сериалидаги каби имкониятни тақдим этади: инглиз тилида гаплашаётган одам испанча нутқни эшитса, iPhone уни таржима қилади ва фойдаланувчининг қулоқчинларига инглиз тилида узатади. Шу билан бирга, инглиз тилида гапираётган инсон сўзлари испан тилига ўгирилади.
Apple мазкур янгиликка изоҳ беришдан бош тортди.
Bloombergʼнинг таъкидлашича, AirPods’нинг янги функцияси — Apple дастурий таъминотининг 2025 йилга режалаштирилган кенг кўламли модернизациясининг бир қисмидир. Аввалроқ агентлик Apple iPhone, iPad ва Mac интерфейсини ўзгартирмоқчи экани тўғрисида хабар берганди.
Apple’га рақобатчи компаниялар аллақачон таржима функциясига эга қулоқчинларни чиқаришни бошлаган, масалан, Google Pixel Buds қулоқчинларида шу каби имконият мавжуд.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундесвер ўзининг биринчи ҳудудий мудофаа бўлинмасини ташкил қилди
Жаҳон | 15:32
-
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади
Жаҳон | 15:27
-
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
Жаҳон | 15:03
-
🔴LIVE: Путиннинг оғир талаблари ва Трампнинг фейк тарқатиши — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 14:37
Мавзуга оид

17:03 / 11.03.2025
Apple компанияси iPhone, iPad ва Mac интерфейсига катта ўзгаришлар киритмоқчи

19:09 / 10.03.2025
Apple энг кутилган янги маҳсулотини чиқаришни кечиктирди

20:49 / 05.03.2025
Apple янги MacBook Air ноутбукини тақдим қилди

18:51 / 05.03.2025