АҚШнинг Денвер шаҳрида American Airlines самолёти ёниб кетди
Пайшанба куни кечқурун Денвер халқаро аэропортида (Колорадо) American Airlines йўловчи самолёти ёниб кетди, деб хабар бермоқда Fox News.

Фото: AP
Аэропорт вакилининг телеканалга айтишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланган.
Самолёт қаноти орқали йўловчилар эвакуация қилинган. Аэропорт вакилига кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Айни вақтда, ABC News телеканали АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA)га таяниб, Boeing 737-800 самолёти Колорадо штатидаги Колорадо-Спрингс шаҳридан Даллас (Техас штати)га йўл олган ва «экипаж двигател тебраниши ҳақида хабар бергани» сабабли Денверга йўналтирилганини хабар қилди.
Самолёт қўниш учун ҳаракатланаётганда двигател ёниб кетган.
Барча йўловчилар эвакуация пайтида бир нечта енгил жароҳатлар олиб, самолётни тарк этишга муваффақ бўлишди.
Қайд этилишича, бортда 172 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.
«Биз экипажимизга, қутқарув гуруҳимизга ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларига бортдаги ва ердаги барчанинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор ва қатъий ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз», дейилади авиакомпания баёнотида.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

18:01 / 31.01.2025
Вашингтондаги авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари. Бир кун ўтиб нималар маълум?

21:42 / 30.01.2025
Вашингтон осмонида самолёт ҳалокати: сабаблар ва қурбонлар ҳақида нима маълум?

10:41 / 30.01.2025
Вашингтонда йўловчи самолёт ҳарбий вертолёт билан тўқнашди. Асосий маълумотлар

19:49 / 24.12.2024