Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган
Германия ҳукумати BND разведка хизматининг SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқиши ҳақидаги хулосаларини сир сақлаш қарори учун танқид қилинди.

Фото: AP / Koki Kataoka
COVID-19 пандемияси Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан SARS-CoV-2 вирусининг сизиб чиқиши туфайли юзага келган. Германия ташқи разведка хизмати BND 2020 йилда шундай хулосага келган, деб ёзади Süddeutsche Zeitung ва Zeit газеталари 12 март, чоршанба куни.
Таъкидланишича, бу борадаги текширув федерал канцлер томонидан махсус хизматга топширилган ва кейинчалик айнан у олинган маълумотларни махфийлаштирган.
Нашрларга кўра, BND таҳлили очиқ манбаларга, хусусан, Saaremaa шартли номдаги разведка хизмати операцияси доирасида тўпланган материалларга асосланган. Хусусан, бу Хитой тадқиқот институтлари, шу жумладан Ухан вирусология институти илмий маълумотларига тегишли. Материалларда нафақат табиий вируслар сунъий равишда ўзгартирилган хавфли тажрибалар, балки лабораторияларда хавфсизлик қоидаларининг кўплаб бузилиши белгилари ҳам мавжуд.
Журналистларга кўра, Ангела Меркел Германия ҳукумати раҳбари бўлган даврда BND бошлиғи Бруно Кал федерал канцлер идорасини SARS-CoV-2 вируси келиб чиқишини текшириш бўйича операциялар ҳақида шахсан хабардор қилган.
Ушбу ҳисоботларда вируснинг лабораториядан келиб чиқиши эҳтимоли 80-95 фоизга баҳоланган, деб ёзади Süddeutsche Zeitung ва Zeit. Бироқ, федерал канцлер идораси бу маълумотни оммага ошкор қилмасликка қарор қилди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:20
-
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 08:43
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
Мавзуга оид

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

15:37 / 21.02.2025