Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда давлат хизматчилари ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлангани учун 67 минг доллар компенсация олди
Гинан шаҳри мэри уч йил давомида ходимларни ишга 8:25 да келишга мажбурлаган. Бу иш вақтидан ташқари ишлаш деб тан олинди.

Фото: SCMP composite/Shutterstock
Япониянинг Гинан шаҳри мери давлат хизматчиларини ҳар куни ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлади. Ходимлар эса бу қарорга норозилик билдириб, Адолатли савдо комиссиясига мурожаат қилди. Натижада, улар ишни ютиб чиқишга муваффақ бўлди ва 67 минг доллар миқдорида компенсация олди, деб ёзмоқда South China Morning Post.
Барчаси 2021 йил февралда бошланган. Ўша пайтдаги шаҳар мэри давлат хизматчиларини иш жадвали бўйича белгиланган вақтдан беш дақиқа олдин, яъни соат 08:25 да ишга келишга мажбурлай бошлаган. Раҳбарият янги қоидани ҳеч қандай сабаб билан асосламаган.
Ўша пайтда Гинан мэриясига ўз ваколатларини тез-тез суиистеъмол қиладиган Хидео Козима раҳбарлик қилган: масалан, у ходимларга кичик хатолар учун интизомий жазо ёки ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши мумкин эди. Козима ушбу лавозимни 2024 йил март ойида тарк этди.

Қоида жорий этилгандан сўнг ходимлар норозилик билдира бошлади ва вақтидан аввал келишни иш вақтидан ташқари ишлаш сифатида тан олдиришга уринди.
2023 йил декабрда улар Адолатли савдо комиссиясига сўнгги уч йил давомидаги қўшимча иш соатлари учун ҳақ тўлаш талаби билан мурожаат қилди. Ўтган йилнинг ноябр ойида комиссия ходимлар фойдасига қарор чиқарди ва шаҳар ҳокимиятига уларга 67 минг АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаш мажбуриятини юклади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

20:44 / 03.07.2025
Ерости газ қувури сабаб хонадон портлаб кетди. Зарар қоплаб бериладими?

14:47 / 01.07.2025