Ўзбекистон | 16:13 / 11.03.2025
8347
1 дақиқада ўқилади

«Навоийазот»даги портлашда бир киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланди

Шунингдек, 11 киши жароҳатланган. ФВВ ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

«Навоийазот» АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди.

Бугун, 11 март куни соат 14:10 да «Навоийазот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

 

Мавзуга оид