Ўзбекистон | 15:46 / 11.03.2025
8036
1 дақиқада ўқилади

«Навоийазот»да портлаш рўй берди

Бугун соат 14:10 да заводнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши рўй берган. Бунинг оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр

Навоий шаҳридаги «Навоийазот» АЖда портлаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 11 март куни соат 14:10 да «Навоийазот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши рўй берган. Чақнашдан сўнг ёнғин келиб чиққан. 

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани билдирилди. Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари чиқишган. 

Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар бор-йўқлиги аниқ эмас. Вазият бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинган.

Мавзуга оид