Жамият | 13:23
3987
1 дақиқада ўқилади

430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди

Бухоро вилоятида 430,7 тонна Аи-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Когон тумани «Ўба чўли» МФЙда жойлашган «Н.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида нефт маҳсулотлари сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, «Н.П.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси иш фаолиятида бўлмаса-да, «Бухоро нефт базаси» МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шохобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

Мавзуга оид