Фан-техника | 22:07 / 10.03.2025
3155
2 дақиқада ўқилади

2025 йилнинг энг ишончли автомобиллари рейтинги тузилди

Ҳар доимгидек япон брендлари юқори ўринларни эгаллади. Chevrolet 16-ўринда қайд этлди.

Фото: Subaru

Нуфузли тадқиқотларга кўра, Toyota ва Lexus узоқ вақтдан бери энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчилари бўлиб келган. Бироқ энди «тож»ни Япониянинг бошқа бренди эгаллади.

Consumer Reports энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилари номини эълон қилди. Тадқиқот 2000 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда 300 мингдан ортиқ транспорт воситаларининг носозлиги билан боғлиқ маълумотларга асосланган.

Янги рейтинг тузишда мутахассислар сўнгги 12 ойлик даврда бузилиб қолган автомобиллар ҳақидаги барча маълумотларни ҳисобга олган. Носозликлар қанчалик жиддий эканлигига қараб, 100 баллдан баҳо берилди. Шундай қилиб, энг ишончли автомобилларни ишлаб чиқарувчилар аниқланди.

Биринчи ўринни Япониянинг Subaru автоконцерни эгаллади ва сўнгги йилларда илк маротаба Toyota ва Lexus брендларидан ўзиб кетди. Умуман олганда, энг ишончли автобрендлар рейтингининг юқори 6 та поғонасини япон заводлари эгаллади. Chevrolet 16-ўринда қайд этилди.

Автомобил ишлаб чиқарувчилари орасида ишончлилик рейтинги:

  1. Subaru - 68 балл
  2. Lexus - 65
  3. Toyota - 62
  4. Honda - 59
  5. Acura - 55
  6. Mazda - 55
  7. Audi - 54
  8. BMW - 53
  9. Kia - 51
  10. Hyundai - 50
  11. Buick - 48
  12. Nissan - 48
  13. Ford - 44
  14. Genesis - 40
  15. Volvo - 38
  16. Chevrolet - 37
  17. Tesla - 36
  18. Volkswagen - 34
  19. Jeep - 33
  20. GMC - 33
  21. Cadillac - 27
  22. Rivian - 14

Subaru автомоконцернлар орасида янги етакчига айланди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Forester ва Impreza моделлари ишончлилик рейтинглари ўртачадан сезиларли даражада юқори. Crosstrek, Legacy, Outback ва Ascent ҳам ишончлилигини исботлаган.

«Subaru автомобилларида жуда кўп ишончли компонентлар мавжуд. Subaru автомобилни қайта лойиҳалаштирганда, ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширади ва ишончли тизимларни сақлаб қолади. Бу янги муаммолар пайдо бўлиш хавфини камайтиради», деди Consumer Reports компанияси автомобил маълумотлари таҳлили куратори Стивен Элек.

Мавзуга оид