Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
Боғда кириш жойи, бир кишилик кичкина ўриндиқ ва озгина майса бор.

Фото: AP
Токио шаҳрининг чеккасида Гиннес рекордлар китобига киритилган дунёдаги энг кичик боғ мавжуд.
Боғ 1988 йилда барпо этилган. Уни яратиш ғояси маҳаллий аҳоли вакилига тегишли бўлиб, у АҚШга саёҳати давомида Орегон штатидаги энг кичик боғдан илҳомланган ва ўзи ҳам шундай рекорд ўрнатишга қарор қилган.
“Ўшанда компания ходимларидан бири АҚШда дам олаётганида, ўша вақтдаги энг кичик паркни (Орегон штатининг Портланд шаҳрида жойлашган Mill Ends Park) кўриб қолган. Шу сабабли ўз шаҳрида ундан ҳам кичикроқ боғ яратишни хоҳлаган”, — деб таъкидлади Гиннес рекордлар китоби вакили Сюжи Кояма.
Боғ йўллар кесишган ҳудудда жойлашган бўлиб, илгари бу майдон бўш ётарди. Ҳозирги кунда пиёдалар бу ердан дам олиш ва кутиш жойи сифатида фойдаланмоқда. Шунингдек, боғ расм олишни ёқтирадиган кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.
Боғнинг майдони 0,24 квадрат метрни ташкил этади — бу А3 форматдаги икки варақ қоғоз эгаллайдиган жойга тенг. Боғда кириш жойи, бир киши ўтирадиган кичик ўриндиқ ва озгина майсазор мавжуд. Расман ушбу боғ 2024 йил 25 декабрда шаҳар боғи мақомини олган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025
Японияда ўзбекистонлик ёшлар ташкилий равишда ишга жойлаштирилади

23:50 / 08.06.2025
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди

14:21 / 07.06.2025