Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади?
Президент томонидан «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:
- конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
- табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
Маълумот учун: Мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади:
- қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат (ҳуқуқ);
- умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия (рухсатнома). Бунда танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар (рухсатномалар) эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилмайди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эндиликда давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади
Ўзбекистон | 17:40
-
Kia ва ADM Global Ўзбекистон термасига ЖЧ–2026 йўлида қўллов кўрсатмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Трамп Эрон билан урушга қарши эди. Аммо энди фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин
Жаҳон | 16:26
-
Ўзбекистон талабаларига Японияда ишлаш имкони: Daiwa House ва ТКХУ ўртасида стратегик учрашув
Ўзбекистон | 16:00
Мавзуга оид

11:31 / 26.12.2024
Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

08:30 / 01.10.2024
Уч йилда 2 мингдан ортиқ фуқаро ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

08:10 / 23.09.2024
Фуқаролар ҳимоясининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланади

09:30 / 21.09.2024