Иқтисодиёт | 13:50 / 26.02.2025
7641
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилаётгани айтилди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда қайси автомобиллар энг кўп ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди. 

Фото: Kun.uz

Эълон қилинган таҳлилга кўра, Ўзбекистонда январ ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш сони камайди. Бу йил январ ойи давомида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt — 5 660 дона ( ўтган йил мос давридагидан 68 фоиз кўп) бўлган.

Шунингдек, 2025 йил январ ойида:

2 765 дона Damas
1 978 дона Kia
1 462 дона Onix
1 334 дона Tracker
802 дона BYD
594 дона Chery
643 дона махсус енгил автомобиллар 
373 дона Haval автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Мавзуга оид