19 туп дарахтни кесиб кетган фуқаро табиатга 435 млн сўмлик зарар етказди
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 18 декабр куни фуқаро Т.А томонидан жами 19 туп дарахт кесиб кетилди.
Вилоят прокуратураси маълум қилишича, тумандаги “Кериз” қабристони ҳудудида манзарали бўлган 17 туп паст бўйли қайрағоч ва 2 туп кўк терак дарахти ноқонуний кесилган.
Оқибатда ўсимлик дунёсига 435 млн 750 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025
Ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

14:54 / 23.02.2025
Учта ҳудудда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилди

09:43 / 21.02.2025