Ўзбекистон | 16:42 / 07.02.2025
5894
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди

Avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 195 мингдан ортиқ авторақам онлайн аукцион орқали сотилган. Уларнинг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи эса юридик шахслар томонидан харид қилинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2024 йилда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” орқали аукционда сотилган энг арзон авторақам 1,7 миллион сўм, энг қиммати эса 965,3 миллион сўм бўлди. Бу ҳақда биржа масъул ходими Ҳикматулло Тиллабоев маълумот берди.

Қайд қилинишича, avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 195 мингдан ортиқ авторақам онлайн аукцион орқали сотилган. Уларнинг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи эса юридик шахслар томонидан харид қилинган. Энг арзон авторақам 1,7 миллион сўм, энг қиммати эса 965,3 миллион сўм бўлган.

2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2023 йилга нисбатан 11,8 фоизга ўсган. Жумладан, биржа савдолари 14,8 фоизга, электрон давлат харидлари 5,3 фоизга, авторақамлар онлайн аукционлари 2 бараварга, мобиль рақамларнинг сотув ҳажмлари эса 43,6 фоизга ошган.

2024 йилда 30 мингга яқин фермер хўжалиги томонидан 2,5 миллион тонна пахта хомашёси фьючерс ва спот шартномалари асосида биржа орқали сотилган. Шунингдек, 1,2 миллион тоннадан ортиқ буғдой ҳам мазкур тартиб асосида харид қилинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди