Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россия устидан халқаро судга даъво тайёрламоқда
Озарбойжон матбуотининг ёзишича, россиялик расмийлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари воқеага алоқадорлигини инкор этишда давом этмоқда ва айбни экипаж зиммасига юклашга уринмоқда. Бу тактика 2014 йилда Донбасс осмонида уриб туширилган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти билан боғлиқ вазиятни эслатади, бунинг учун «Москва ҳалигача жавобгарликни тан олмаган».

Фото: AP
Озарбойжон Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг Azerbaijan Airlines самолётига берган зарбаси юзасидан халқаро судга даъво тайёрламоқда, деб хабар берди Azeri-Press агентлиги.
Агентликнинг таъкидлашича, Қозоғистон Транспорт вазирлигининг AZAL самолёти ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг, «Россия томони воқеани нохолис изоҳлашда давом этмоқда».
Ҳисоботга кўра, соат 05:13:32 да самолётнинг бирламчи бошқарув тизимлари ишдан чиққан, соат 05:21:42 да мувофиқлаштирувчи бошқарувчи Грознийга «Ковёр» операцияси бошлангани ҳақида хабар берган.
«Бироқ, самолёт экипажи бу ҳақда олдиндан билиши мумкин эмас эди, бу эса Россия расмийлари томонидан маълумотни яширишга уринишдан далолат беради», дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, бу фактларга қарамай, россиялик расмийлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари воқеага алоқадорлигини инкор этишда давом этмоқда ва айбни экипаж зиммасига юклашга уринмоқда. Бу тактика 2014 йилда Донбасс осмонида уриб туширилган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти билан боғлиқ вазиятни эслатади, бунинг учун «Москва ҳалигача жавобгарликни тан олмаган».
«Айни пайтда Грознийдаги Хонқала ҳарбий базасида тергов давом этмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, самолётга ушбу ҳарбий база ҳудудидан ўт очилган», дейилади хабарда.
Ўт очишга буйруқ берган ва ўқ узган шахслар, шунингдек, қурол тури ҳақидаги маълумотлар Озарбойжон расмийларида бор, деб ёзди Reuters 4 феврал куни.
«Барча бу фактлар, далиллар ва ишоралар мавжудлигига қарамай, Россиянинг терговни бошқа томонга йўналтиришга ва айбни экипажга юклашга уринишлари жуда афсусланарли. Айни пайтда терговда Қозоғистондан ташқари Озарбойжон, Россия ва самолётни ишлаб чиқарган мамлакат Бразилия мутахассислари ҳам иштирок этмоқда. Яъни, дастлабки ҳисоботда акс этган барча фактлар Россия томонига ҳам маълум», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Озарбойжон ўз шароитлари ва талабларини аниқ белгилаб берган, улар энг юқори даражада Россия томонига билдирган. Озарбойжонда самолётни уриб туширган Россиянинг «Панцир-С» ракетаси парчалари бор.
«Ҳозир далиллар базаси шакллантирилиб, факт ва далиллар тўпланиб, халқаро судга шикоят қилишга тайёргарлик кўрилмоқда», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, шунга қарамай, Россия билан мулоқот эшиклари очиқлигича қолмоқда. Москва ўз айбини очиқ тан олиши ва жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак, акс ҳолда, «Боку кейинги қадамларга тайёр».
2024 йил 25 декабрь куни AZAL авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Оқтов аэропорти яқинида қулаган эди. Ҳалокат оқибатида 38 киши нобуд бўлди, 29 киши жароҳат олди. Самолёт ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботда айтилишича «гидравлик тизимга шикаст етказилган ва бу ташқи объект таъсирида юзага келган бўлиши мумкин».
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49 / 11.07.2025