Туркияда зилзиладан вайрон бўлган шаҳар қайта қурилди
Табиий офатдан кейин Антокия шаҳри тарихий маркази уруш майдонига ўхшарди. Энди у тўлиқ қайта қурилди.

Фото: IHA Photo
2023 йилда Туркияда 7,8 магнитудали фожиали зилзила содир бўлган эди. Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълумотларига кўра, зилзилада 39 минг бино вайрон бўлган, 200 минг уй жиддий зарар кўрган. Мамлакат жанубидаги Антокия шаҳри энг кўп зарар кўрди. Икки йил аввал бу ерда фақат харобалар бор эди, бугун эса шаҳар қайта туғилмоқда, деб хабар берди Daily Sabah газетаси.
Қайд қилинишича, табиий офатдан кейин Антокия тарихий маркази уруш майдонига ўхшарди. Ишчилар тонналаб вайрона қолдиқларини юк машиналарида олиб кетишди ва бу шаҳарни улкан қурилиш майдончасига айлантиришди. Йил давомида асосий жараёнлар архитектор Дениз Эскиўжоқ томонидан олиб борилди. Зилзиладан жабр кўрган фуқароларнинг янги уйларга тезроқ кўчиб ўтишини таъминлаш учун 300 дан ортиқ одам тинмасдан ишлади, деди у.
«Биз барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда тез, аммо самарали ишладик. Тунги соат икки-учларда бетон қуйдик», деди Эскиўжоқ.
Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025 йил 26 январига қадар зилзила зонасида 201 минг 580 та уй ва корхона қуриб битказилганини маълум қилди. Йил охиригача 453 минг уйни топшириш ваъда қилинмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунёнинг сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудларидан бирида шундай кўп сонли уйларнинг қулаши қурувчиларнинг виждонсиз меҳнати оқибатидир. Паст сифатли материалларни сотиб олиш ва муҳим босқичларни эътиборсиз қолдириб, минглаб одамларнинг ҳаёти хавф остига қўйилган. Бугун маҳаллий аҳоли ишончини қайтариш мақсадида муҳандис ва архитекторлар томонидан биноларда қўшимча текширувлар ўтказилмоқда.
«Уйимизни қуришда қанча бетон ва темир сарфланганини ўз кўзим билан кўрдим. Агар яна зилзила рўй берса, ишончим комилки, бу бинолар тик туради. Улар менга ишонч бағишлайди, бу ерда ўзимни чинакам хавфсиз ҳис қиляпман», деди маҳаллий аҳолидан бири.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевга келди
Жаҳон | 13:01
-
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди
Жамият | 12:53
-
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди
Жаҳон | 12:40
-
“Бунча тез ортга қайтамиз деб ўйламагандим”. Таксичиларга прописка талаби қандай оқибатларни келтириб чиқаради?
Ўзбекистон | 12:34
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025