Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бундан фожиа ясамаслик керак» – Тошкентда силга чалинган мактаб ўқувчиси ҳолати ҳақида маълумот берилди
Касаллик ўчоғи ўқувчининг оиласида бўлган.
Тошкент шаҳридаги 59-мактаб ўқувчиси сил касалини отасидан юқтириб олган. Бу ҳақда 31 январ куни ўтказилган матбуот анжуманида Санэпидқўмита директори ўринбосари Отабек Нурматов маълум қилди.

Унга кўра, ўқувчининг оиласида касаллик ўчоғи бўлган, у отасидан касалликни юқтириб олган, ота 2 йил олдин шу касалликдан вафот этган.
Масъул бу ҳақда Kun.uz мухбирининг 59-мактабдаги ҳолат ва 2023 йилда силга мойил болалар мактаб-интернатлар ёпиб юборилгани ўртасидаги боғлиқлик эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб бериш асносида гапирган.
Маълум бўлишича, қиз 1-синфдан бери 59-мактабда ўқиб келган.
«Силга мойил болалар учун таълим муассасалари фаолият юритиши учун шунга яраша контингент бўлиши керак. Бир бола учун бир мактаб, бир ўқитувчи битта дастур ёки битта бино қурилмайди. Шунинг учун вазиятдан келиб чиқилади», – дейди Отабеков.
У сил «даволаса бўладиган» касаллик эканини айтиб, бундан фожиа ясаш керак эмаслигини таъкидлади.
«Сил касали ҳозир тўлиқ даволаб юбориладиган касаллик. Фақат касалликнинг баъзи бир штаммлари антибиотикларга жуда ҳам чидамли бўлгани учун улар стационар шароитида ҳуқуқий идораларнинг қарори билан даволанади ва улар аҳоли орасига чиқариб юборилмайди. Ўйлайманки, беморлар ҳеч қанақа асоратларсиз тузалиб кетади», – дея масъулнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қўмита вакилига кўра, бундай вазиятларда мактабларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сурункали касаллиги бор ўқувчилар рўйхатини тузиб, касаликка чалинган ёки чалинмаганини эрта аниқлаш чораларини кўриш керак.
Эслатиб ўтамиз, 24 январ куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 59-мактабнинг силга чалинган 11-синф ўқувчиси касалликни синфдошига юқтиргани хабар қилинганди. Яна тўрт кишида касалликка мойиллик аниқланган ва улар ҳам даволанишга ётқизилган.
Олдинроқ Kun.uz сайтида республикадаги силга мойил ва сколиоз бўлган болалар мактаблари ёпиб юборилаётгани ва силга мойил ўқувчилар оддий мактаб ўқувчиларига қўшиб ўқитилиши мумкинлиги ҳақида суриштирув эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади
Ўзбекистон | 08:38
-
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди
Жаҳон | 08:00
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
Мавзуга оид

14:13 / 02.07.2025
Энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади

11:56 / 23.06.2025
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин

10:27 / 22.05.2025