Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди
Хитойнинг Alibaba технологик компанияси ўзининг Qwen 2.5-Max номли сунъий интеллект моделининг янги версиясини тақдим этди.

Фото: Tekeida
Qwen 2.5-Max дастури Mixture-of-Experts архитектурасига асосланган бўлиб, 20 триллиондан ортиқ токенлар асосида дастлабки тайёргарликдан ўтган. Дастур одамларнинг фикрлари асосида янада такомиллаштирилади. Фойдаланувчилар ушбу модель билан Qwen Chat деб номланган чат-бот орқали мулоқот қилиши мумкин.
Alibaba вакилларининг айтишича, Qwen 2.5-Max деярли барча самарадорлик кўрсаткичлари бўйича АҚШнинг OpenAI ва Meta компанияларининг GPT-4о ҳамда Llama-3.1-405B моделларидан устун туради. Бундан ташқари, у декабр ойида тақдим этилган Хитойнинг DeepSeek-V3 версиясидан ҳам афзалроқ экани таъкидланмоқда.
Alibaba ўз маҳсулотини Хитой Янги йилининг биринчи кунида, яъни Хитой аҳолисининг аксарияти дам олаётган пайтда эълон қилди. Бу эса яқинда ишга туширилган DeepSeek стартапининг кескин муваффақияти нафақат чет эллик, балки маҳаллий рақобатчиларга ҳам кучли таъсир кўрсатганидан далолат беради, деб таъкидламоқда ОАВ.
DeepSeek 2023 йилдан бери сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқаради, бироқ у ChatGPT билан рақобатлаша оладиган бепул чат-ботни ишга туширгандан кейингина инвесторларнинг эътиборини жалб қилди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, илова 27 январ куни дунё миқёсида энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Компания кўплаб носозликлар билан курашиб, илованинг ишлашини таъминлаб турди.
Хитойнинг бепул иловаси пайдо бўлиши билан технология компаниялари акцияларининг қиймати пасайди. Хусусан, Nvidia (процессорлар ишлаб чиқаради) асосчиси Женсен Хуанг энг кўп маблағ йўқотди — унинг капитали 20,1 миллиард долларга камайди.
Oracle (дастурий таъминот ишлаб чиқаради) компаниясининг ҳаммуассиси Ларри Эллисон бир кеча-кундуз ичида 22,6 миллиард доллар миқдорида бойлигини йўқотди. Dell (компьютер техникасини ишлаб чиқаради) компаниясининг асосчиси Майкл Dell 13 миллиард доллар, Binance криптобиржаси асосчиси Чанпен Чжао эса 12,1 миллиард доллардан айрилди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
-
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Жаҳон | 23:43 / 21.06.2025
-
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 23:20 / 21.06.2025
-
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади
Жаҳон | 22:13 / 21.06.2025
Мавзуга оид

21:08 / 20.06.2025
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин

14:55 / 20.06.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект асосида йўл ҳаракатини бошқариш тизими жорий этилиши мумкин

19:23 / 14.06.2025
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

00:07 / 10.06.2025