Ўзбекистон | 16:45 / 29.01.2025
10608
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 30 январ куни айрим жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Ҳарорат янада пасаяди.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 30 январ, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–2 даража, кундузи 0...+2 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –7...–12 даража, кундузи –2...–7 даража бўлади.

Бундан олдинроқ, 29–31 январ кунлари совуқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларидан бутун республика ҳудудига тарқала бошлаши, ҳаво ҳарорати кечаси 0...–5 даражагача, шимолий ҳудудларнинг баъзи жойларида –8 даражагача, кундузи 0...+5 даражагача пасайиши, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, асосан, қор шаклида ёғиши прогноз қилинганди.

Мавзуга оид