Ўзбекистон | 11:15 / 25.01.2025
1535
1 дақиқада ўқилади

Хавфли объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

🔹хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тартиби, муддатлари ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
🔹хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
🔹аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
🔹аттестация натижалари бўйича аппеляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.

Ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:

▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;
▪️муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;
▪️хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта. 

Мавзуга оид