Ўзбекистон | 10:52 / 25.01.2025
1991
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлмаган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” МФЙ Паркент кўчасида жойлашган 7 қаватли уйнинг ертўла қисми, ёрдамчи хонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда 24 январ куни соат 17:44 да пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 17:54 да етиб бориб, ёнғин соат 18:06 да қуршаб олиниб, соат 18:16 ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ушбу манзилда газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Мавзуга оид