Собиқ телебошловчи Пит Ҳегсет Пентагон раҳбарига айланди
Ҳегсетнинг АҚШ мудофаа вазири лавозимига номзоди унга нисбатан зўрлаш бўйича айбловлар туфайли баҳсли деб топилди. Сенатдаги ҳал қилувчи овозни АҚШ вице-президенти Вэнс берди.

Фото: AdMedia/Newscom/IMAGO
Жанговар ҳаракатлар фахрийси ва Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Пит Ҳегсет АҚШ мудофаа вазири этиб тайинланди, дея хабар беради жаҳон агентликлари 25 январ, шанба куни эрталаб.
Ҳегсетнинг номзоди 2017 йил сентябрида содир бўлгани тахмин қилинган зўрлаш иши юзасидан айбловлар туфайли баҳсли деб топилди. Ҳегсет ўз айбини рад этади.
Dpa агентлигининг хабар беришича, АҚШ Сенатида Ҳегсет номзоди учун «маъқул» ва «қарши» овозлар тенг тақсимланган. Бундай вазиятда ҳал қилувчи овоз АҚШ вице-президенти Жеймс Девид Вэнсга тегишли бўлди.
АҚШ президенти Доналд Трамп мудофаа вазири лавозимига номзоди ҳақида аввалроқ шундай деганди: «Пит қаттиққўл, ақлли ва ҳақиқий ватанпарвар». «Американинг душманлари олдиндан огоҳлантирилади», деди АҚШнинг 47-президенти ва «Америка ҳеч қачон ортга чекинмайди», дея қўшимча қилди.
Пит Ҳегсет Гуантанамо қамоқхонасида АҚШ базасида хизмат қилган ва Афғонистон ва Ироқдаги кампаниялар фахрийси ҳисобланади.
Мавзуга оид

12:30 / 04.03.2025
Пентагон раҳбари Россияга қарши киберҳужумларни тўхтатишни буюрди

21:24 / 02.03.2025
CNN: Россия ва Хитой Трамп маъмурияти ишдан бўшатаётган ходимларни оғдириб олмоқда

17:20 / 20.02.2025
WP: Пентагон раҳбари мудофаа бюджетини ҳар йили 8 фоизга қисқартиришни буюрди

12:06 / 13.02.2025