ФВВ қутқарувчиларни тайёрлаш минтақавий ўқув маркази ташкил этилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фото: ФВВ
Қутқарувчилар тайёргарлигини сифат жиҳатдан юқори босқичларга олиб чиқиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона қутқарувчиларни тайёрлаш минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қарор лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилади. Видеокузатув тизими ускуналари белгиланган жойларга ўрнатилади ва тизим жорий этилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида қутқарувчиларнинг малакасини ошириш фаолияти тубдан ислоҳ қилинади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қарор лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилади. Келишилган ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Потенциал хавфли объектларга хизмат кўрсатувчи ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмалари моддий-техник базаси мустаҳкамланади.
ФВВ билан шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмаларидаги хизмат кўрсатиш муддатини ўтаган ва етишмаётган ёнғин-қутқарув техникалари ва асбоб-анжомлари тўғрисида маълумотларни йиғиш ҳамда объектлар раҳбариятига ва (ёки) уларнинг юқори турувчи ташкилотларига ёнғин-қутқарув техника ҳамда асбоб-анжомлар билан таъминлаш бўйича маълумотнома ва ахборот хатлари киритиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

11:45 / 14.04.2025
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди

14:51 / 11.04.2025
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди

16:35 / 06.04.2025