Қашқадарёда мактабга машина миниб келган ўқувчига чора кўрилди
Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча жарима майдонига қўйилган.

Фото: ИИВ
Қарши шаҳридаги мактабларнинг бирида таҳсил оладиган ўқувчи мактабга машина миниб келган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўқувчи шаҳардаги 41-мактабга “Жентра” машинасини миниб келган ва шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари эътиборига тушган.
Ходимлар ҳодиса жойига ИИБ ЙҲХБ ходимларини чақирган. ЙПХ ходимлари келиб суриштирув ўтказганида “Жентра”ни мактаб ўқувчиси миниб келгани ва унда машина бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжат йўқлиги аниқланади.
ЙПХ ходимлари ҳолат юзасидан маъмурий баёнома расмийлаштираётганда қоидабузар ўқувчининг акаси келиб, машинани укаси эмас, ўзи бошқарганини айтади ва жанжал кўтаради.
Бироқ атрофдаги кузатув камераларидаги лавҳалар текшириб кўрилганда машинани айнан мактаб ўқувчиси бошқаргани аниқланади.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
“Ўзбекистон-24” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, ҳолат 41-мактаб ўқитувчилари (!) иштирокида танқидий муҳокама қилинган ва улар келгусида вояга етмаганлар билан бундай ҳолатлар юз бермаслиги бўйича огоҳлантирилган.
Мавзуга оид

09:33 / 15.06.2025
Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

14:01 / 24.05.2025