Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 25,5 гектар ер участкаси 40,4 млн долларга сотилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Алишеробод маҳалласидаги 25,5 гектар ер участкаси электрон аукционда 522,7 млрд сўмга сотилди. Харидор “Valid Trading” компанияси. Электрон савдода 2 та талабгор иштирок этиб, уларнинг бир нафари томонидан нарх таклифи берилган.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Алишеробод маҳалласи ҳудудидаги 25,52 гектар ер участкаси кимошди савдоси орқали сотилди.
E-аукцион платформасида жойлаштирилган маълумотга кўра, электрон савдода 2 та талабгор иштирок этиб, уларнинг бир нафари томонидан нарх таклифи киритилган. Натижада “Valid Trading” компаниясининг 522,7 миллиард сўмлик ягона таклифи ғолиб деб топилган.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг 2024 йил 17 декабрдаги қарорида ер участкасидан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, офис, меҳмонхона, умумий овқатланиш хизматлари, ўрта қаватли турар жой биноларини ташкил қилиш учун фойдаланиш кўзда тутилган.
Ер участкаси харидорга 49 йилга ижарага берилади. Агар “Valid Trading” компанияси 15 кун ичида тўлиқ тўловни амалга оширса, 20 фоиз чегирмага эга бўлади. Энг камида 35 фоиз дастлабки тўлов билан уч йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга ҳам харид қилиш имконияти бор. Лот ҳужжатларида ер участкаси ҳудудидаги дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғориш, шикастлаш, йўқ қилиш ёки қайта экиш тақиқлангани кўрсатилган.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, харидор “Valid Trading” 2019 йил 8 февралда Тошкент вилоятида рўйхатга олинган. Жорий устав фонди – 1,04 млрд сўм. Фаолият йўналиши – ихтисослашмаган улгуржи савдо.
Компаниянинг 100 фоиз улуши Абдувалиев Ворис Борий ўғлига тегишли.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳилола Умарова ПА раҳбарига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон | 17:13
-
Фақат ойликка яшаб, бой бўлиш мумкинми? Асосий қадам – бюджет юритиш
Жамият | 17:02
-
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Жаҳон | 16:42
-
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди
Жаҳон | 16:18
Мавзуга оид

14:34
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

13:11
Тошкентда капотида балиқлар билан контент олган ҳайдовчи жаримага тортилди

07:53
Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали амалга оширилади

20:34 / 13.07.2025