Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Су-27 самолёти уриб туширилганини хабар қилди
Россия идораси маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи ўт очиш тизими реактив снарядларини ва 97 та самолёт типидаги УУАни уриб туширган.

Фото: AFP
Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг Су-27 самолётини, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи ўт очиш тизими реактив снарядларини уриб туширди. Бу ҳақда 2 январ, пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина ҳаво кучларининг Су-27 самолётини, АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи ўт очиш тизими реактив снарядларини, шунингдек, 97 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди», — дейилади мудофаа идораси баёнотида.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, «тезкор-тактик авиация, ҳужумкор учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳлари артиллерияси Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарнинг ишлашини таъминлайдиган энергия объектлари, ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси, шунингдек, 146 та ҳудудда ишчи кучи ва душман ҳарбий техникасига зарар етказди».
Мавзуга оид

12:03
ИҲЕС Украинани 2014 йил майида Одессадаги одамлар ўлимида қоралади

23:00 / 13.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди

21:18 / 13.03.2025
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

18:12 / 13.03.2025